Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
22 февраль куни ЎФА президенти лавозими учун навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади. Ассоциация аъзолари ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизовдан бўшаб қолган лавозимга хизматнинг амалдаги раиси Баҳодир Қурбонов номзодини илгари сурди.
Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.
Президент мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновни I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, прокуратура, ИИВ ва бошқа идоралар ходимлари ҳам тақдирланди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки мамлакат вазирлари ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилиб, Ўзбекистон Америка томони билан мудофаа соҳасида давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида авиация, артиллерия ва батальон тактик гуруҳларининг жанговар шайлиги текширилди. Вазир СУ-25 қирувчи самолётида чегарани бузиб ўтган шартли душманга авиазарба берилишини бевосита кузатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг